Қорақалпоғистонлик эркак 24 ёшли қизга уйланиш учун уни олиб қочди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган

Қорақалпоғистонлик эркак 24 ёшли қизга уйланиш учун уни олиб қочди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган

30.10.2020 0 Автор Moderator

Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл тумани ИИБ томонидан аёл кишини эрга тегишга мажбур қилиш ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.

Маълумотларига кўра, 13 октябрь куни соат 20:00 ларда 30 ёшли Д.Е. икки нафар таниши билан олдиндан жиноий тил бириктириб, 24 ёшли Г.С. исмли қизни уйига қайтаётганига уни мажбурлаб, Nexia-2 машинага миндириб, олиб келган.

Таъкидланишича, улар қизни Д.Е. билан никоҳ қуриши учун ўғирлаган.

Ҳолат юзасидан Г.С. туман ИИБ бошлиғига ариза билан мурожаат қилган. Ҳодиса жойига тезкор тергов гуруҳи ходимлари чиқиб кўздан кечирган ва бошқа терговга қадар текширув ҳаракатларини ўтказган. Д.Е.нинг номида бўлган Nexia-2 русумли автомашина далилий ашё тариқасида олиниб, тегишли тартибда муҳрланган.

Фото: Тергов департаменти

Мазкур ҳолат юзасидан Қонликўл тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 136-моддаси 1-қисми (аёлни эрга тегишга мажбур қилиш ёки унинг эрга тегишига тўсқинлик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб бормоқда.