Саудия Арабистони коинотни ўзлаштириш учун 2,1 миллиард доллар ажратади

Саудия Арабистони коинотни ўзлаштириш учун 2,1 миллиард доллар ажратади

30.10.2020 0 Автор Moderator

Саудия Арабистони ҳукумати коинотни ўзлаштириш дастурига катта миқдорда маблағ сармоя қилишни режалаштирмоқда. 2030 йилгача мамлакат ушбу дастур молиялаштирилишини 8 млрд риёлгача (2,1 млрд доллар) оширади. 

Саудия Арабистонининг 2018 йил охирида ташкил этилган Миллий коинот агентлиги (SSC) ҳукуматга коинот дастурини ривожлантириш бўйича режасини тақдим қилган. Ушбу режа жорий йилда кейинроқ эълон қилинади.  

SSC раҳбари ва Саудия Арабистонининг биринчи фазогири 64 ёшли шаҳзода Султон бин Салмон Ол Сауд коинот соҳасида кўплаб имкониятлар борлигини ва Саудия Арабистони улардан максимал фойдаланмоқчилигини таъкидлаб ўтган. Таъкидлаб ўтиш жоиз, шаҳзоданинг ўзи фазога 1985 йилда АҚШнинг “Дискавери” кемасида парвоз қилган.

SSC раҳбарининг таъкидлашича, Саудия Арабистони коинот соҳасида глобал ўйинчига айланмоқчи ва коинотнинг ўзлаштирилиши саудияликларнинг кўплаб авлодларига янги истиқболлар туҳфа қилади. Унинг айтишича, подшоҳлик АҚШ, Россия, Хитой, Ҳиндистон ва БАА коинот агентликлари билан бир қатор келишувлар имзолашни режалаштирмоқда.