Жозе Моуриньо: «Тоттенҳэм»нинг мағлубиятига фақат мен айбдорман

Жозе Моуриньо: «Тоттенҳэм»нинг мағлубиятига фақат мен айбдорман

30.10.2020 0 Автор Moderator

«Тоттенҳэм» бош мураббийи Жозе Моуриньо Европа Лигаси гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган «Антверпен»га қарши баҳсдан (0:1) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Мағлубиятга фақат бир киши айбдор ва бу мен. Айнан мен бошланғич таркибни танлаганман. Танаффус пайтида вазиятни тўғрилашга ҳаракат қилдим. Аммо бу етарли эмасди, ўйин давомида ниманидир ўзгартириш осон эмас. Ўйиннинг биринчи ярмида ҳаракатланиш жуда осон бўлди, бўш ҳудудлар етарли эди. Иккинчи бўлимда эса биз нисбатан, яхши ҳаракатландик, аммо кейинчалик улар бутунлай бошқа ўйинга ўтиб олди. Бу жуда қийин кечди. Охир-оқибат, «Антверпен» ўзи хоҳлаган нарсага эришди, биз эса ҳақли равишда жазоландик.

Бу адолатли натижа. Мен буни ҳар доим хотиржамлик билан қабул қиламан. Кучли жамоа ғалаба қозонди, заифи эса ютқазди.

Танаффусдаги 4 та алмаштириш? Мен 11 та алмаштиришни хоҳладим. Бироқ 5 та ҳам қилмадим, чунки олдиндаги 45 дақиқада ҳеч нима қила олмасликдан қўрқдим.

Жозе Моуриньо, «Тоттенҳэм» бош мураббийи

Европа Лигаси 2-тур натижаларига кўра, «Антверпен» Ж гуруҳида 6 очко билан пешқадамлик қилаётган бўлса, 2 ва 3-ўринлардан «Тоттенҳэм» ва ЛАСК (3) ўрин олган. «Лудогорец» (0) эса сўнгги поғонада бормоқда.