Сурхондарёда 21 кишини автомобиль юкхонасида олиб кетаётган ҳайдовчи жаримага тортилди

Сурхондарёда 21 кишини автомобиль юкхонасида олиб кетаётган ҳайдовчи жаримага тортилди

29.08.2020 0 Автор Moderator

Сурхондарё вилоятида «ГАЗ» русумли автомашина юкхонасида 21 нафар кишини қонунга хилоф тарзда ташиган ҳайдовчига чора кўрилди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар қилди.

Маълум қилинишича, 2020 йил 27 август куни Сурхондарё вилояти ЙПХ инспекторлари томонидан автомобиль юкхонасида қонунга хилоф равишда 21 кишини ортиб ҳаракатланаётган ҳайдовчи тўхтатилган.

Аниқланишича, 1981 йилда туғилган ҳайдовчининг ёнида автотранспорт ҳайдаш учун рухсат берувчи ҳужжатлари бўлмаган. Инспекторнинг нега бунча кўп одам ортгани ҳақидаги саволига ҳайдовчи, йўловчиларнинг автомашинаси бузилиб қолганини айтади.

Ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан жарима жазоси қўлланилган. Автомашина эса жарима майдончасига киритилган.

Аввалроқ Сурхондарёда Changan автомашинаси юкхонасига 35 кишини ортган ҳайдовчига чора кўрилганди. Бу ҳайдовчи ҳам автотранспорт воситасини ҳужжатларсиз бошқаргани аниқланган.