Юрген Клопп: «Мессининг трансфери Премьер Лигага керак деб ўйламайман»

Юрген Клопп: «Мессининг трансфери Премьер Лигага керак деб ўйламайман»

28.08.2020 0 Автор Moderator

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессининг мерсисайдликлар сафига ўтиши мумкинлиги борасидаги хабарларга шарҳ берди.

Ким ҳам Мессини ўз жамоасида кўришни хоҳламайди? Бироқ бу ерда бунинг иложи йўқ. Ростини айтсам, у жуда яхши футболчи!

У «Манчестер Сити»га ёрдам бериши табиий, уларни енгиш қийин бўлади. Бу АПЛ учун айни муддао бўларди, бироқ лигага бу трансфер кераклигига ишончим комил эмас.

Месси ҳеч қачон бошқа чемпионатда ўйнамаган. Бу ернинг футболи бошқа. Мен буни томоша қилишни хоҳлардим, аммо трансфер амалга ошишига ишончим комил эмас

Юрген Клопп, «Ливерпуль» бош мураббийи

Аввалроқ «Манчестер Сити» Месси билан шахсий шартнома борасида деярли келишувга эришгани ва трансфер учун 100 миллион еврога қўшиб уч нафар футболчисини (Габи Жезус, Бернарду Сильва ва Эрик Гарсия) таклиф қилиши хабар қилинганди.