Трамп иккинчи муддатга АҚШ президентлигига номзод сифатида иштирок этишга расман рози бўлди

Трамп иккинчи муддатга АҚШ президентлигига номзод сифатида иштирок этишга расман рози бўлди

28.08.2020 0 Автор Moderator

Дональд Трамп сайловларда Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод сифатида иштирок этишга расман рози бўлди, деб хабар бермоқда The New York Times.

«Бугун кечқурун АҚШ президентлигига номзодликни самимий миннатдорчилик ва чексиз оптимизм билан қабул қиламан», — деган Трамп Республикачилар партияси съездида.

Унинг президентлик сайловларидаги рақиби, АҚШ собиқ президенти Жо Байден Демократлар партиясидан АҚШ президентлигига номзод сифатида иштирок этишга 21 август куни расман рози бўлганди.

Эслатиб ўтамиз АҚШ президентлик сайловлари 3 ноябрь куни бўлиб ўтади. Республикачилар партияси 24 август куни президентлик ва вице-президентликка номзод сифатида Дональд Трамп ва Майкл Пенсни кўрсатган. Демократлар партияси эса АҚШ президенти сифатида Жо Байден, вице-президент сифатида Калифорния сенатори Камала Харрис номзодини илгари сурган.

Маълумот учун, Дональд Трамп 2016 йилда Демократлар партиясидаги рақиби, АҚШнинг собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтонни мағлуб этиб, АҚШ президенти бўлганди. АҚШ президентлигига навбатдаги сайловлар 2020 йил 3 ноябрь куни бўлиб ўтади.