Тошкентда рулда ухлаб қолган Matiz ҳайдовчиси симёғочга урилиб, воқеа жойида вафот этди

Тошкентда рулда ухлаб қолган Matiz ҳайдовчиси симёғочга урилиб, воқеа жойида вафот этди

28.08.2020 0 Автор Moderator

Тошкентда чарчоқ туфайли ухлаб қолган 25 ёшли ҳайдовчи ЙТҲ қурбони бўлди. Бу ҳақда ЙҲХББ матбуот хизмати хабар берди.

Воқеа 27 август куни соат 02:30 ларда шаҳарнинг Миробод тумани Кичиқ халқа йўли кўчасида жойлашган «Темир йўл» музейи қаршисида юз берган.

Matiz машинаси тезлигини меъёридан оширган ҳолда ҳайдаб кетаётган 25 ёшли ҳайдовчи А.А. чарчоқ сабаб бошқарув вақтида ухлаб қолган ва йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетиб, бетон симёғочга урилган.

Оқибатда ҳайдовчи оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган. Унинг 32 ёшли йўловчиси М.Т. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Ушбу ЙТҲ юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.