Москва мэри: «Биз ярим йилда коронавирусни бутунлай енгамиз»

Москва мэри: «Биз ярим йилда коронавирусни бутунлай енгамиз»

28.08.2020 0 Автор Moderator

Москва мэри Сергей Собянин яқин олти ой ичида коронавирусни бутунлай енгиш мумкинлигига ишонч билдирди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.

«Исончим комилки, бир неча ой ичида, эҳтимол узоғи билан олти ойда биз коронавирусни бутунлай енгамиз. Бу борада россиялик олимлар, дунё олимлари, Москва олимлари иш олиб бормоқда», — деган у шаҳар педагогик кенгашида.

Собянин коронавирусга қарши Россиянинг биринчи вакцинаси рўйхатдан ўтганини таъкидлаб, яқин орада унинг муқобиллари пайдо бўлишига ишонч билдирган.

ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус эса 20 август куни инсоният коронавирусни камида 2 йил муддатда енгишга қодир, деган фикрни билдирганди. Аввалроқ, 11 августда ЖССТ раҳбари коронавирусга қарши курашда «умид учқунлари» пайдо бўлганини маълум қилган, 19 август куни эса Тедрос Гебрейесус дунё мамлакатларини коронавирусга қарши вакцинани дунё бўйлаб тенг тарқатишга чақирганди.