UFC’нинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Конорда пасайиш, Петр Ян илк бор топ-15 ликда

UFC’нинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Конорда пасайиш, Петр Ян илк бор топ-15 ликда

14.07.2020 0 Автор Moderator

UFC промоушеннинг янгиланган рейтингини эълон қилди.

UFC 251 мусобақасида Жозе Алдони мағлуб этиб, ўта енгил вазн тоифасида чемпионликни қўлга киритган Петр Ян илк бор топ-15 ликдан ўрин олди.

Ярим оғир вазн чемпиони Жон Жонс рейтингда карвонбошиликни давом эттирмоқда. Иккинчи ўринда енгил дивизион чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов қайд этилган бўлса, оғир вазн тоифаси чемпиони Стипе Миочич кучли учликка якун ясаган.

Шунингдек, UFC 251 мусобақасида чемпионлик камарини ҳимоя қилган Камару Усмон бир поғона юқорилаб, 5-ўринга кўтарилди. Икки вазн тоифаси собиқ чемпиони Конор Макгегор икки поғона пастлаган.

UFC умумий рейтинги топ-15 лиги билан танишинг:

  1. Жон Жонс
  2. Ҳабиб Нурмагомедов
  3. Стипе Миочич
  4. Исраэл Адесаня
  5. Камару Усмон
  6. Даниэль Корме
  7. Аоександр Волкановски
  8. Дастин Порье
  9. Макс Ҳоллоуэй
  10. Конор Макгрегор
  11. Жастин Гэтжи
  12. Тони Фергюсон
  13. Петр Ян
  14. Роберт Уиттакер
  15. Френсис Нганну