Пулдан қуруқ қолиш таҳликаси ёки Қудрат Бобожоновнинг уйдирмалари янги “дозаси”

Пулдан қуруқ қолиш таҳликаси ёки Қудрат Бобожоновнинг уйдирмалари янги “дозаси”

11.07.2020 0 Автор Moderator

“Журналист холислик, ҳаққонийлик, тезкорлик ва ижтимоий адолат принциплари асосида ишлаши керак”. Бу бутун дунё журналистика олийгоҳларида талабаларга илк йилданоқ уқтириладиган принциплардир. Бировга қасд қилиб ёки ғараз мақсадда материал тайёрлама, жамиятнинг зарарига ишлайдиган мақолаларни эълон қилишдан тийил, дегани бунинг асл маъноси. Аммо шундай журналистлар ҳам борки, талабалигиданоқ нотўғри йўлни танлайди, кимда ғарази бўлса, шуни ёмонлаш, ўзининг адолатпарвар журналист сифатида кўрсатишга уринади.

Бугунги кунда Швецияда истиқомат қиладиган Қудрат Бобожонов ҳам аввалбошдан қинғир йўлни танлаб, провокация қилишни, шу йўл билан ном қозонишни, пул ишлашни одат қилган эди. Ўзини ҳақиқий журналист билиб, қолганларни маддоҳ, қўрқоқ деб биладиган Қудрат Бобожоновнинг ҳаёт йўлига назар ташласангиз, кўпроқ “ёғли” жойларга атайин интилганига гувоҳ бўласиз. Чунки ҳукуматни бўҳтону фитналари билан ёмонлаб, ном қозонади. Бу ном орқали аввалига чет элликлардан доимий пул олиб юрган. Кўп ўтмай Ўзбекистонда ташқи донорларнинг ноқонуний фаолиятига тўсиқ қўйила бошлагач, пулнинг чўғи камаяди. Ҳаёти сал қийинлашгач эса “ўткир мақолаларим учун ҳукумат менга босим ўтказаяпти”, дея сиёсий бошпанали бўлади. Барча шведлар қатори тўқ ҳаёт кечириб, планкани туширмасдан, Ўзбекистон ҳукуматини ёмонлашдан тўхтамаяпти, тўқима ва асоссиз материаллари билан обрўсизлантириб келмоқда.

Айниқса, Ўзбекистонда маҳаллий оммавий ахборот воситалари ҳам эмин-эркин фаолият юритиб, ҳукумат фаолиятини асосли танқид қила бошлагач, одамлар чет элдаги турли ресурсларга кирмай қўйди. Натижада Қудрат Бобожоновга ўхшаганларнинг “охури”да емиш тугай бошлади. Пулсиз, грантсиз қолиб кетишдан таҳликага туша бошлагач, фантазиясига эрк бериб, eltuz.com сайтида соғ одамнинг ақли сиғмайдиган уйдирмаларни чоп этишга киришиб кетди. Бурчакка тиқилган шоқолдек атрофдагиларига ташланишга ўтди.

Юқорида айтганимиздек, Қудрат Бобожонов талабалигидаёқ принципсиз одамлиги, иғво ва фитналар чиқаришга устамонлиги билан ном чиқарган эди. Уни яхши биладиган, бирга таҳсил олганларнинг ёдга олишича, Қудрат Бобожонов 1986 йилда олийгоҳда ўқиётган вақтида талабалар орасида фисқу-фасод гапларни тарқатиб юрган. Мисол учун, ўша вақтда Олмота воқеалари тўғрисида бўҳтон ва нохолис мақолалар ёзиб, институтнинг “Садо” номли деворий газетасида тарқатиб келарди. Шулардан бири “Движущее дерево или Алматинская трагедия” номли мақола бўлган. Журналист ушбу мақоласи орқали талабалар ўртасида ёлғон маълумотлар тарқатиб, ўша даврдаги давлатга қарши қўзғалон чиқаришга ҳаракат қилиб юрган. Кейинчалик 1992-йилларда у ўзининг разил ишларини “Эрк” партиясида олиб борган. У ерда ҳам М.Солиҳга қўшилиб, давлатни ағдаришга қаратилган ғояларни олға сурувчи мақолаларни ёзиб, тарқатиб келган. Солиҳ улар учун нафақат “земляк”, балки ғоявий отага айланади. Солиҳ тур деса туради, ёт деса ётади. Демоқчимизки, Қудрат йиллар давомида ҳар қандай иғво ва фисқи фасодни профессионал даражада эплайдиган, бунинг учун яхшигина пул топадиган одамга айланди. Нафақат eltuz.com сайти, балки “Facebook”да “Қўрқмаслар” деган гуруҳ очиб, турли халқаро ташкилотлар, фондлар, ҳукуматлардан грантлар олиб, уйдирмалар тарқатиш билан узлуксиз шуғулланиб келади.

Қудрат Бобожоновнинг яна бир “фазилати” — пул учун ҳамма нарсага тайёрлигидир. Пул учун ҳар қандай жирканч ишни қилишдан тап тортмайди. Қудрат 2003 йилларда Хоразм вилоятида истиқомат қилиб юрган вақтида, Тожикистонда жангарилар тайёрлаш лагерларида махсус жанговор тайёргарликдан ўтаётган террористларнинг хотинларини йиғиб, маълум миқдордаги маблағ эвазига Тожикистонга олиб борган ҳамда уларни эрлари билан учраштириб келган. Албатта, буни бугун юзига айтсангиз тан олмайди, аммо Ўзбекистон учун фақат тили ва қалами билан эмас, мана шунақа, қабиҳ ишлари билан ҳам хиёнат қилган.

Ўзбекистонга ҳали ҳам ақл ўргатишдан чарчамаётган Қудрат Бобожоновнинг бошқа хурмача қилиқлари ҳам йўқ эмас. Ўзича “эркинлик”, “демократия” дея оиласини унутиб, “янгича ҳаёт” тарзини танлаган. Аввалбошдан гомосексуализга мойиллиги бўлган Қудрат Бобожонов атрофдагилари, ота-онаси қистови билан уйланади. Аммо аҳён-аҳёнда йигитларга хуши кетиб туриши кўпчиликка маълум эди. Бугун Қудрат хотини билан яшамайди. Европага борганидан сўнг, у ерда гомосексуал гуруҳларга қўшилиб, бир жинс вакиллари билан ишқий муносабатда юради. Тўғри-да, биров уят қилмайди, жамият қораламайди. Ғарбнинг жирканч қилиқлари учун айни муддао бўлди. Бу қабиҳ истагини ижтимоий тармоқларда, бошқа ҳийла йўллар орқали ўзбекистонлик йигитлар билан қондиришга уриниб келади.

“Нима қилса, қилсин, бу унинг шахсий иши”, деб қўйишимиз ҳам мумкин эди. Лекин ўзини энг журналист сифатида ҳамма намоён қилишни яхши кўрадиган бу кимсанинг асл башарасини кўриб қўйиш, билиш фойдадан холи бўлмайди. У ёзаётган материаллар журналистика принципларига умуман тўғри келмайди, фақат ва фақат хаёлига эрк бериб, тўқиган эртакларидир. Чунки ҳақиқий журналист материалида битта факт бир неча манбалардан текширилади, журналистнинг субъектив фикр билдирилишига йўл қўйилмайди. Қудрат Бобожонов эса эски “ҳунари” — иғво ва фитна қўзғаш орқали яна бир эски қилиғи — нафси учун пул топишдан бошқа нарса эмас. Шу кунларда унинг материалларида фитна ва уйдирма янги “доза”га чиққанининг асл сабаби шулардир.