Ҳабиб Нурмагомедовнинг мураббийи яқин орада шогирдининг ўрнини ким эгаллашини айтди

Ҳабиб Нурмагомедовнинг мураббийи яқин орада шогирдининг ўрнини ким эгаллашини айтди

28.06.2020 0 Автор Moderator

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг мураббийи Хавьер Мендес шогирди ҳали ўз мотивациясини йўқотмаганини таъкидлади.

«Агар сенда ғалаба қозониш истаги бўлмаса, у ҳолда ютқазишинг мумкин. Бу барча яккакурашчиларга тааллуқли. Бироқ Ҳабибда бу борада барчаси жойида, у аввалгидек ғолиблар билан жанг қилишни истайди, курашда давом этади.

Унга рақобат қилиши мумкин бўлган кўплаб жангчилар бор. Тез орада Ислом Махачев ҳам шундай натижалар кўрсата бошлайди, келажакда у Ҳабибнинг ўрнини эгаллаши мумкин. Ҳабиб ҳали ҳам ғалабаларни хоҳлайди, шу сабаб у билан ҳаммаси жойида бўлади», — дейди Мендес.

28 ёшли Махачев MMA’да 19 жанг ўтказиб, уларнинг 18 тасида ғалаба қозонган (10 та муддатидан аввал) ва бир бор мағлуб бўлган.