Чилонзор туман ҳокимлиги бўлим бошлиғи 50 минг доллар пора билан ушланди

Чилонзор туман ҳокимлиги бўлим бошлиғи 50 минг доллар пора билан ушланди

28.06.2020 0 Автор Moderator

Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳокимлиги бўлим бошлиғи тадбиркорга ерга эгалик ҳуқуқини расмийлаштириб бериш учун 50 минг доллар пора олаётганида ушланди. Бу ҳақда «Gazeta.uz» ўзининг ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбасига таяниб, хабар берди.

Маълумотларга кўра, давлат хизматчиси тадбиркорга 1,4 миллон АҚШ доллари эвазига 1 гектар ерга эгалик ҳуқуқини расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

Ҳокимлик вакили Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан 25 июнь куни ўтказилган тезкор тадбир давомида ушланган.

Қўлга олинган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси («Пора олиш») бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Тошкент вилоятида 60 минг долларга ер сотмоқчи бўлган туман ҳокими ўринбосари қўлга олингани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир: