«Челси» «тулкилар»ни мағлуб этиб, Англия Кубоги ярим финалига чиқди

«Челси» «тулкилар»ни мағлуб этиб, Англия Кубоги ярим финалига чиқди

28.06.2020 0 Автор Moderator

Футбол бўйича Англия Кубоги мусобақасининг чорак финалида «Челси» 28 июнь, якшанба куни «Лестер» майдонида меҳмон бўлди.

Тенг курашлар остида ўтган ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди. Лондонликлар ярим ҳимоячиси Росс Баркли 63-дақиқада «тулкилар» дарвозасини ишғол қилди ва «Челси»га ғалаба келтирди.

Шу тариқа «Манчестер Юнайтед» ва «Арсенал» ортидан «Челси» ҳам кубок ярим финалига йўл олди. Сўнгги йўлланма «Ньюкасл» — «Манчестер Сити» учрашувида ўйналади.

Англия Кубоги

¼ финал баҳси

28 июнь, якшанба

«Лестер» — «Челси» 0:1

Гол: 0:1 – 63 Баркли.

«Лестер»: Шмейҳел, Чилуэлл, Эванс, Сўюнжу, Жастин, Прат (Чоудури, 57), Ндиди, Барнс (Грэй, 76), Тилеманс, Перес (Олбрайтон, 57), Варди.

«Челси»: Кабальеро, Жеймс (Аспиликуэта, 46), Эмерсон, Зума, Рюдигер, Гилмор (Ковачич, 46), Маунт (Баркли, 46), Пулишич (Лофтус-Чик, 72), Канте, Виллиан (Педро, 78), Абраҳам.

Огоҳлантириш: Сўюнжу (23).