Малавида 2019 йилда натижаси бекор қилинган президентлик сайловларидан бир йил ўтгач такроран ўтказилган сайловда мухолифот етакчиси ғалаба қозонди

Малавида 2019 йилда натижаси бекор қилинган президентлик сайловларидан бир йил ўтгач такроран ўтказилган сайловда мухолифот етакчиси ғалаба қозонди

28.06.2020 0 Автор Moderator

Малавида мухолифот етакчиси Лазарус Чаквера қайта ўтказилган президентлик сайловларида ғолиб деб топилди. Бу ҳақда Reuters хабар қилган.

Лазарус Чаквера номзодига сайловчиларнинг 58,57 фоизи овоз берган. Сайловларда жами 64,81 фоиз аҳоли иштирок этган.

Малавида аввалги сайлов 2019 йил 21 майда бўлиб ўтган, бир йил аввал Питер Артур Мутарика ғалаба қозонган, у 38 фоиз овоз йиғганди. Чаквера эса 36 фоизлик натижа билан иккинчи бўлган. Бироқ сайловлар натижалари кўплаб ҳудудларда қонунбузилиш ҳолатлари кузатилгани туфайли бекор қилинган.

Мавзуга доир: Аҳолиси йилига 800 доллардан кам пулга яшайдиган қашшоқ мамлакатлар (фото)