Коронавирусдан касалланганлар сони бутун дунёда 10 миллион кишидан ошди

Коронавирусдан касалланганлар сони бутун дунёда 10 миллион кишидан ошди

28.06.2020 0 Автор Moderator

Бутун дунёда коронавирус инфекциясига чалинган одамлар сони 10 миллион кишидан ошди. Бу ҳақда пандемия давридаги статистик ахборотларни бериб бораётган Жонс Ҳопкинс университети маълум қилган.

Касалланганлар сони бўйича ҳали ҳам АҚШ етакчилик қилмоқда, мамлакатда 2,5 миллион одамда COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқланган. Иккинчи ўринни Бразилия (1,3 миллион киши) ва учинчи ўринни Россия (633 минг киши) банд этган.

Мавзуга доир:

Дунё бўйича 499 минг нафар бемор инфекция асоратлари оқибатида вафот этган. 5 065 000 киши касалликдан фориғ бўлган.

Мавзуга доир: Олимлар коронавирус эпидемия бошланишидан бир йил аввал Европада пайдо бўлганини аниқлади

2020 йил 7 июнда COVID-19’дан вафот этганлар сони дунё миқёсида 400 минг нафардан ошиб кетгани, 8 июнь куни эса коронавирус билан касалланганлар сони дунё миқёсида 7 миллион нафардан, 16 июнда COVID-19’га чалинган беморлар сони 8 миллиондан ортиб кетган, 23 июнда эса бутун дунёда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 9 миллион нафардан ошганди.