Тошкент ва Қашқадарёда аҳоли орасида коронавирус аниқланди. Касалланганларнинг умумий сони 5730 нафарга етди

18.06.2020 0 Автор Moderator

Ўзбекистонда 18 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирусга чалинганлар сони 33 кишига кўпайиб, 5730 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 23 нафари карантин марказидаги (Россия, БАА ва Қозоғистондан келган) фуқаролар орасида, 6 нафари Қашқадарё вилоятида (шундан 5 нафари пойтахтимиздаги «Ўрикзор» савдо мажмуасида юк ташувчи бўлиб фаолият кўрсатиб, касаллиги тасдиқланган фуқаро билан мулоқотда бўлган, 1 нафари аҳоли орасида), 2 нафари Тошкент вилояти, 1 нафари Сирдарё вилояти ҳудудига кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида ҳамда 1 нафари пойтахтда аҳоли орасида қайд этилган.

Айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган 4166 нафар фуқаролар соғайди. «Бу умумий касалликка чалинганларнинг 72 фоизи тузалганини билдиради», — дейилади вазирлик хабарида.

Шунингдек, қайд этилишича, республиканинг ўнта ҳудудидаги даволаш муассасаларида 1545 нафар бемор даволанишда давом этмоқда. Уларнинг 12 нафари оғир аҳволда.