Тошкентда Санкт-Петербург давлат университетининг филиали очилади

09.06.2020 0 Автор Moderator

«Тошкент шаҳрида Федерал давлат бюджет олий таълим муассасаси Санкт-Петербург давлат университети филиалини ташкил этиш тўғрисида»ги Президент қарори лойиҳаси норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, мазкур филиал Тошкент давлат шарқшунослик университетининг Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Ойбек кўчаси, 16А-уй манзилида бўлади.

Қарорда университет таълимнинг келишилган асосий йўналишлари (мутахассисликлари) бўйича барча даражадаги мутахассисларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, шу жумладан, илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш кабиларни амалга ошириши белгиланган.

Шунингдек, қарор лойиҳасида филиалда таълимнинг Россия Федерацияси қонунчилигига мувофиқ, Санкт-Петербург давлат университети томонидан тасдиқланган ўқув режа ва дастурлари асосида белгиланган таълим стандартларига мос равишда рус тилида олиб борилиши ҳамда абитуриентларни қабул қилиш ва филиал битирувчиларини аттестациядан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда университет томонидан белгиланган талаблар, тартиб ва муддатларда амалга оширилиши қайд этилган.