Ўзбекистонда иссиқхоналар қуриш учун субсидиялар ажратилади

20.05.2020 0 Автор Moderator

Ўзбекистон Президентининг «Томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 20 майдан бошлаб Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан иссиқхоналар ўрнатиш учун субсидиялар ажратилади.

Унга кўра, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, етказиб берувчи ташкилотлар ва томорқа ер эгалари ўртасида тузилган уч томонлама шартномалар асосида қуйидаги миқдорларда субсидия ажратилади:

  • енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун БҲМнинг 30 бараваригача;
  • суғориш воситалари харид қилиш учун БҲМнинг 10 бараваригача;
  • уруғлик ва кўчатлар сотиб олиш учун БҲМнинг 3 бараваригача;

Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиши учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача миқдорда ҳам субсидия берилади. Бунда қишлоқ хўжалиги кооперативлари балиқчилик, қуёнчилик, паррандачилик, асаларичилик, мева-сабзавотчилик, узумчилик, тикувчилик, ҳунармандчилик ва бошқа илғор соҳаларда ташкил этилади.