Ечимни ортга суриш, ҳамдардлик ва ёлғизликдан чўчимаслик. Ақлли инсонларга хос бўлган одатлар

Ечимни ортга суриш, ҳамдардлик ва ёлғизликдан чўчимаслик. Ақлли инсонларга хос бўлган одатлар

20.05.2020 0 Автор Moderator

Ақлли инсонларда бошқаларга ўхшамаган қандай хусусиятлар бўлади? Психологларнинг фикрича, юқори интеллект уларнинг одатларида ўз аксини топади. «Яндекс Дзен» платформасида таъкидланишича, қуйидаги одатларнинг мужассамлиги кишининг ақлли эканини тасдиқлайди.

Фото: Getty Images

1. Сизни муҳим масала ёки янгиликдан чалғитиш осон эмас.

2. Сиз янги вазият ёки ишга тез киришимлисиз.

3. Сиз билганларингиздан кўра билмаганларингиз ҳақида кўпроқ бош қотирасиз.

4. Сиз янгиликларга, янги билимларга чанқоқсиз.

5. Сиз бошқаларга қараганда таъсирчансиз, кўпроқ ташвишга тушасиз ва безовталанасиз — бу мия фаолиятининг активлигидан далолат беради.

Фото: Medium

6. Сиз муқобил ечимларга толерантсиз, аммо камчиликларни кўздан қочирмайсиз.

7. Сиз ёлғизликдан чўчимайсиз.

8. Ўзингизни ўзингиз юқори даражада назорат қила оласиз, хатоларингизни онгли равишда тушунасиз ва тан оласиз.

9. Ҳазилкашлик сизга бегона эмас.

10. Болалигингизда тенгдошларингизга нисбатан эрта ўқиш ёки ёзишни бошлагансиз.

Фото: Twitter

11. Сиз одамларга бефарқ эмассиз. Бошқаларнинг туйғуларини ҳис қила олиш ва ҳамдардликнинг намоён бўлиши эмпатия деб аталади ва бу эмоционал интеллектга хос асосий компонент ҳисобланади.

12. Сиз моҳият мағзини чақишга, мавҳум тушунчаларни мантиқан англашга қодирсиз.

13. Сиз Стив Жобс сингари прокрастинаторсиз — муҳим ишларни ҳали вақт бор, деб ортга сурасиз. Бу бир қарашда дангасаликдек туюлгани билан ортга сурилган, аммо бажарилиши муҳим бўлган иш учун оригинал ечим топиш сизга хос.

14. Сиз глобал муаммолар, яшашдан маъно, коинот сирлари ва бошқа муҳим масалалар ҳақида бош қотирасиз.

Баъзан интеллекти юқори инсонларда психологлар томонидан тадқиқотлар ва кузатишлар давомида аниқланган юқоридаги мезонларнинг айримлари бўлмаслиги ҳам мумкин.