Андижонда «Газель» ва Lacetti тўқнашуви оқибатида ёнғин юзага келди ва иккала автомобиль салони ёниб кетди (фото)

Андижонда «Газель» ва Lacetti тўқнашуви оқибатида ёнғин юзага келди ва иккала автомобиль салони ёниб кетди (фото)

20.05.2020 0 Автор Moderator

Андижон вилоятининг Шаҳрихон шаҳрида 19 май куни «Газель» ва Lacetti иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар бермоқда.

Фото: ЙҲХББ

Ҳодиса соат 14:00 ларда «Бувайда» МФЙ ҳудудидан ўтган А-373 Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг 416-километрида юз берган. 1977 йилда туғилган О.Ш. ўз бошқарувидаги «Газель» русумли транспорт воситасида ортга қайрилиб олаётган вақтида 1990 йилда туғилган А.З. бошқарувидаги Lacetti «Газель»нинг чап томонига келиб урилган.

Фото: ЙҲХББ

Оқибатда Lacetti йўловчиси 1985 йилда туғилган И.М. (эркак) тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Тўқнашув оқибатида «Газель»да ёнғин юзага келиб, ёнида турган Lacetti’га ҳам ўтган. Транспорт воситалари салони ва бошқа қисмлари ёниб кетган. Ёнғин бартараф этилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Фото: ЙҲХББ

Эслатиб ўтамиз, 11 май куни Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида чап томонга бурилаётган Damas’ни бошқа бир Damas уриб юбориши оқибатида ЙТҲ содир бўлганди.