Муҳаммад Солиҳ: Партиямиз муҳожирларни ҳимоя қилишга мажбур эмас!

Муҳаммад Солиҳ: Партиямиз муҳожирларни ҳимоя қилишга мажбур эмас!

13.05.2020 0 Автор Moderator

BBC ўзбек хизмати томонидан, ўзини Ўзбекистоннинг мухолиф партияси лидери деб ҳисоблайдиган шахс Муҳаммад Солиҳ билан уюштирилган онлайн суҳбатидан анча масалалар ойдинлашибди.

Суҳбатдаги савол жавоблардан англаш мумкинки, анчайин қариб мункайиб қолган Солиҳ, Ўзбекистон Президенти билан боғлиқ гап сўзлари уйқаш ва чалкашганганлиги ҳамда аниқ муддаога эга бўлмаган, интернетдаги ёлғон маълумотларга таяниб, Президент истеъфосини талаб қилганлигини деярли тан олди.

Асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси бошқарувини қўлга киритиш бўлган, Эрк партиясининг асосчиси, муҳожирликда ўтган 30 йилда, қайси даромадлари ҳисобига шинам жиҳозланган ҳовлилар, энг сўнгги русумдаги автомобиллар ва яхшигина моддий тарафдан таъминланиб келаётганлигини яшириб келади.

У томонидан интернетда сиздирилаётган хабарларда, асосан Ўзбекистон Республикаси раҳбарияти нишонга олиниб келинишига эътибор қаратадиган бўлсак, ҳали бирор марта халқнинг оғирини енгил қилишга қаратилган таклиф ва тавсиялар билан чиқиш қилмаганини гувоҳи бўламиз.

Бу унинг Туркияда муҳожирликда бўлган ватандошларни қўллаб-қувватлай олмаслиги ҳамда коронавирус пандемияси сабаб, ўзбек ҳукумати билан ҳамкорликка рози эмаслиги ҳақидаги иддаоларида намоён бўлди. Ҳолбуки дунёнинг кўп мухолифати ўз рақиблари билан бирлашган ҳозир.

Таъкидлаш жоизки, Муҳаммад Солиҳ сиёсатчи эмас ижодкор инсон, у бирор марта давлат бошқаруви соҳасида ишламаган, сиёсатдан нўноқ одам. Бутун бошли давлатнинг иқтисодиёти, тиббиёти ва таълим соҳасига оид ҳеч қандай тушунчага эга эмас. Давлатнинг ички ва ташқи ишлари (савдо-сотиқ, хафвсизлик) ни яхши билмайди. Шунга қарамай Ўзбекистонни бошқарувига бўлган иштиёқига, ғарбнинг қўллови билан олов пуркаб турилганига ҳисобига мамлакатимизни обрўсизлантириш билан шуғулланиб келади.

Мухбирнинг BBС регламент қоидаларига мувофиқ берилган саволларига эса, Сиз ўзбек тузимига адвокатлик қилаяпсизми деган кутилмаган савол билан юзланишидан билиш мумкинки, Солиҳда тушунарсиз руҳий беқарорлик ҳолати кечаяпти.

Ўз жавобларида, сардоба тўғони ўпирилиши, мамлакатда рус сиёсати таъсири сезилаётгани ҳақидаги иддаоларидаги далилларни ўз манбаларига ишониб айтсада, аслида ижтимоий тармоқлардаги изоҳларга таяниб фикрлаётгани яққол билиниб қолди.

Солиҳ сўзларининг моҳиятига кўра, Мирзиёев Президентликга келгандан кейин, у томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларни уч йил давомида қўллаб, Мамлакатга қайтишга рухсат тегмагандан кейин яна “эски ҳунарини” давом эттираётган “ижтимоий савияси паст бўлган ожизаларга” тенглаштирса бўлади.

Шоира Ражабалиева, Блогер