[:ru]“Дальнобойшик”дан Янги йил табриги ёхуд сохта мухолифнинг пуч ёлғонлари[:]

[:ru]“Дальнобойшик”дан Янги йил табриги ёхуд сохта мухолифнинг пуч ёлғонлари[:]

15.01.2019 0 Автор Moderator

[:ru]Яқинда Facebook’даги ваҳимали тахаллусга эга юк машинаси ҳайдайдиган мухолифатчи Баҳодир Чориев (Баҳодир Хон Туркистон)нинг сафдошларига йўллаган Янги йил табригига кўзим тушиб қолди. Худди бир нарсани қойиллатгандек, ўз табригида қилмаган ишларни қилдик, дея ёлғон-яшиқ гаплар билан кўпиртириб, жар солибди.

Ўзингиз ҳам ўқиб кўринг: “Бирдамлик” ХДҲ мамлакатимиздаги сиёсий муҳит ниҳоятда қийинлигига, ҳукуматнинг мухолифатга тоқатсизлигига қарамасдан 15-16 ноябрь кунлари қӯшни Қозоғистон Республикасининг Чимкент шаҳрида ӯзининг Иккинчи қурултойини ӯтказишга журъат эта олди, бел боғлай олди. Гарчи Қурултойнинг ӯтказилишига Ӯзбекистон ва Қозоғистон давлат ҳукуматлари жиддий тӯсқинлик қилган бӯлса-да, “Бирдамлик” ӯз олдига қӯйган мақсадларига эришди. Ӯзбекистон ҳукуматининг биз билан ҳисоблашиши бизга ғалаба келтирди, биз ғалаба қозондик! 15-16 ноябрь кунлари мухолифатдаги «Бирдамлик» ХДҲ Партияга айланди. Иккинчи Қурултой муваффақиятли ӯтди. Қурултойда янги ташкил топган партиянинг Низом ва Дастурлари тасдиқланди, келгуси режалар муҳокама қилинди. Шу боисдан 2018 йилни «Бирдамлик» сиёсий ташкилоти учун омадли йил бӯлди, дея айта оламиз”. Очиғи, жим туролмадим. Фикрларимни билдиргим келди.

Биринчидан, аввало, партия тузиш учун Ўзбекистон қонунчилигининг ақалли битта моддаси талабларига амалга қилинмаган. Чунки партия тузиш учун Ўзбекистоннинг 8 та ҳудудидан камида 20 минг имзо тўпланиши керак. Бунинг учун эса камида 50 кишилик ташаббускор фуқаролардан иборат ташкилий қўмита тузилиши лозим. Оддий математик қоида бу. Буҳодир Чориевнинг бир дунё пул сарфлаб, 20-30 кишини ҳам тўплай олмади, энди қандайдир телефон, интернет орқали виртуал қурултой ўтказилгани ҳақида гапириш алаҳсирашдан бошқа нарса эмас.

Иккинчидан, Қозоғистонга на ўзи, на маслакдошлари кира олган, на кворум ҳосил қила олган. Қозоғистон ҳукумати ҳеч қачон ўз ҳудудида жон қўшниси ва стратегик шериги бўлмиш Ўзбекистон ички сиёсатига тааллуқли тадбирни ўтказишга йўл қўймайди. Бунинг учун Ўзбекистон ҳукумати ёрдам сўраши ёки бирор ҳужжат юбориши шарт эмас. Стратегик шерикликнинг асосий талабларидан бир ҳам бир-бирига хиёнат қилмасликдир. Шу сабабли Баҳодир Чориевнинг аҳмоқона режаларини амалга оширишга битта чора, мамлакатдан депортация қилиш йўли билан барҳам бера олди.

Учинчидан, сиёсатда мўлжаллаган ишини эплай олмаган сиёсатчи айбини бўйнига олади, хатосини тан олади. Лекин Баҳодир Чориевнинг калтафаҳмлиги шундаки, у ҳали сиёсатчи даражасига етишга улгурмаган, ҳали ҳам бир-икки сўм пул топиб, ақл топмаган, бефаросатлигича қолиб кетган.

Карикатура © Lifeuz.org сайти томонидан тайёрланган.

Йўқса, атрофга бир боқиб, сафдошларидан узр сўраган, уларнинг ҳаёти, соғлиғини хавфга қўйиб, бирор жўяли натижага эриша олмагани учун уялган, узр сўраган бўлар эди. Лекин бу хатоларни тушуниш учун у одам бўлиши керак, “танбал эшшак эмас”. Сафдошлари уёқда турсин, ҳали-ҳануз ундан ўз пулини, ҳақини ололмай ҳалак бўлаётган ўзбекистонлик қўшиқчилардан кечирим сўраса бўлар эди. Дарвоқе, Чимкентда бир меҳмонхонани брон қилдирган Баҳодир Чориев Ўзбекистондан ансамбль чақиртиради, аммо барча режаси барбод бўлгач, қўшиқчиларни ҳам “кийдириб кетиш”ни маъқул кўради.

Рости, мухолифат тақдири мана шунақа одамлар номи билан боғлиқ бўлиб қолаётгани жудаям афсусланарли ва ачинарлидир. Гап, албатта, Баҳодир Чориевнинг “дальнобойшик” эканлигида эмас, балки зиғирча масъулиятни ҳис қилмайдиган, на Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ҳаётида, на оиласида намунали инсон бўла олган, бирор ишни қойиллатган кишиларнинг оғзидан ади кириб, бади чиқаётганидир.

Билгувчилар учун ёлғон эмас: Баҳодир Чориевнинг биринчи оиласи Феруза Ҳуррамовадан 3 нафар фарзанди бор. Лекин ўзини мухолиф деб билан доираларда “танбал эшшак” лақаби танилган қаҳрамонимизнинг куракда турмайдиган гап-сўзлари, ақли етмайдиган сиёсат ишларига бурун тиқиши оқибатида оила барбод бўлди. Бугун уч нафар Баҳодир Чориевни “ота” дейишга ҳазар қилишади. Океан ортидаги савдойи ота ва фарзандлар умуман алоқани узишган. Боз устига, ўзига хон рутбасини берган Баҳодир Чориев ҳозирда Гавҳар Маҳмудова билан фуқаролик никоҳи остида АҚШда яшамоқда.

“Жаноб” мухолиф бундай хулқ-атвори билан ўтмишда ҳам, ҳозир ҳам катта сиёсатда бир кун ҳам яшай олмас эди. Чунки барча замонларда катта сиёсатда оилавий муносабатларнинг мустаҳкамлиги асосий роль ўйнаб келган. Ҳатто Чориев яшайдиган Америкада ҳам оилапарвар инсонлар сиёсатда жуда қадрланади, уларга нисбатан жамиятда, сиёсий элитада ҳурмат юқори бўлади.

Шу ўринда яна бир гап. Баҳодир Чориев узоқ йиллардан бери халқаро ҳамжамият томонидан кўзга кўринган мухолифат вакиллари деб олинган ўзбекистонлик сиёсатчилар, жумладан, Муҳаммад Солиҳни ҳар доим ёмонлаб, имкон бўлди дегунча ҳақорат қилиб келади. Ҳатто Муҳаммад Солиҳни “сиёсий мурда” деб бир неча марта материаллар эълон қилган. Фикримизча, сен кимсанки, Муҳаммад Солиҳни “сиёсий мурда” дейишга ҳаддинг сиғибди. У Ўзбекистонда ўз вақтида легитим сиёсий куч сифатида сайловларда иштирок этган, керак бўлса, Ўзбекистонда мустақиллик ҳаракатига ҳисса қўшган, Мустақиллик декларацияси эълон қилиниши ташаббускорларидан бўлган. Бу ҳақиқат.

Шу “сиёсий мурда” қилган ишларнинг ўндан, юздан бирини қилиб қўй, аввал. Ҳақиқий сиёсатчи бўлган рақиблари, шу жумладан, Муҳаммад Солиҳга нисбатан бундай сўзларни ишлатмас эди. Бу унинг сиёсий хомлигидан эмас, балки “танбал эшшак”лигидан аслида.

Таҳририятдан: мазкур материал таҳририят почтасига келиб тушган бўлиб, ўзгартирилмасдан эълон қилинмоқда.

[:]