[:ru]Хоразмлик қизлар алданиб қолди[:]

[:ru]Хоразмлик қизлар алданиб қолди[:]

10.04.2018 0 Автор Moderator

[:ru]Қўшкўпир туманида яшовчи Х.Ноила вилоятда яшовчи бир неча ёш қизларни 2017 йил апрель ойида алдов йўли билан Бирлашган Араб Амирликларнинг Абу-Даби шаҳрига чақиртириб олган, деб ёзади «uza.uz» сайти. Уларни қарийб тўққиз ой давомида, яъни 2017 йилнинг декабрь ойига қадар турли эркаклар билан пул эвазига жинсий алоқада бўлишга мажбурлаган. Ўз ватандошларидан шаҳвоний мақсадларда фойдаланиб келган.

Жирканч иллатлари орқали миллатимиз томирига болта ураётган, инсон қадридан пулни баланд қўядиган бундай шахсларни аниқлаш ва уларнинг қилмишига яраша қонун олдида жавобгарликка тортиш ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг асосий вазифаларидан биридир. Хоразм ИИБ томонидан олиб борилган махсус тадбирлар натижасида Х.Ноиланинг ҳам қилмишлари фош этилди. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 135-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.[:]