[:ru]Ака синглисининг ўлимига сабаб бўлди[:]

[:ru]Ака синглисининг ўлимига сабаб бўлди[:]

10.04.2018 0 Автор Moderator

[:ru]Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича,  Фарғона вилоятининг Фурқат туманида 8 апрель куни соат 01:30 ларда, Тўрғай қишлоғида яшаган, 1994 й.т. С.Мамажонова уйида соғлиғи ёмонлашиб, тўсатдан вафот этган.

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида С.Мамажонова билан бирга яшовчи акаси, 1986 й.т. И.Мамажонов оилавий жанжал оқибатида С.Мамажоновани юзи ва баданининг турли жойларига қўли ва камари билан ургани аниқланди. Берилган зарбалар оқибатида С.Мамажонова буйраги шикастланиб, ёрилиши ва ички қон кетиши туфайли вафот этди.

Жаҳлл келса, ақл кетади, деганларидек, ўз қўлларига эрк берган ака — И.Мамажонов қўлга олинган.

 [:]