«Uzbek Tigers» кейинги босқичга йўлланма олди. Ўзбекистонликлар гуруҳда пешқадам

«Uzbek Tigers» кейинги босқичга йўлланма олди. Ўзбекистонликлар гуруҳда пешқадам

08.04.2018 0 Автор admin

Бутунжаҳон бокс сериялари (WSB) мусобақасида иштирок этаётган «Uzbek Tigers» жамоаси кеча Термизда «Caciques Venezuela» жамоаси С1 ва С2 жамоалари устидан ғалаба қозонди.

С1 гуруҳи иштирокидаги жангларда «Uzbek Tigers» 5:0 ҳисобида зафар қучган бўлса, С2 боксчилари иштирокидаги тўқнашувлар ўзбекистонликларнинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади. Натижада, Венесуэла жамоаси ушбу турнирни тарк этган бўлса, «Uzbek Tigers» жамоаси муддатидан олдин кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди.

Мазкур ғалабалардан сўнг ўзбек жамоаси очколар сонини 13тага етказиб, «А» гуруҳида етакчига айланиб олди. «Cuba Domadores» 12 очко билан иккинчи ўринда бораётган бўлса, «Colombia Heroicos» ҳисобида 7 очко билан учинчи ўринда.

Бу икки жамоа 13 апрель куни гуруҳдаги 6-тур учрашувини ўтказишади ва шу билан гуруҳ баҳсларига якунланади ҳамда якуний жадвал юзага келади.