«Мағлуб бўлиб бўлганмиз» — Трамп Хитой билан савдо уруши ҳақида

«Мағлуб бўлиб бўлганмиз» — Трамп Хитой билан савдо уруши ҳақида

05.04.2018 0 Автор admin

АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, Америка томони Хитой билан савдо урушини анча йил муқаддам ютқазиб бўлган.

«Биз Хитой билан савдо уруши ҳолатида эмасмиз, бу уруш кўп йил аввал ютқазилган, аҳмоқ ва вазиятдан бехабар одамлар томонидан, улар АҚШ номидан иш кўришганди», — дея ёзган Трамп твиттердаги саҳифасида.

Шунингдек унинг таъкидлашича, айни дамда АҚШ савдо дефицити 500 млрд долларни ташкил этмоқда, интеллектуал мулк ўғирланиши эса 300 млрд долларга тенг.

«Биз бундай ҳолат давом этишига имкон бера олмаймиз», — дея хулоса қилган Трамп

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой АҚШ билан савдо урушига тайёрлигини билдирганди.