Ўзбекистонда 3 кун давомида банклар ва мобил иловалар орқали маъмурий жарималарни тўлаш имкони бўлмайди

Ўзбекистонда 3 кун давомида банклар ва мобил иловалар орқали маъмурий жарималарни тўлаш имкони бўлмайди

08.04.2021 0 Автор Moderator

Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималарни онлайн тўлаш имконни берувчи «Dyhxx.ejarima.uz» тизими уч кун давомида ишламайди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, «Dyhxx.ejarima.uz» тизимини модернизация қилиш ва такомиллаштириш ишлари амалга оширилиши сабабли тизим 2021 йил 7 апрель куни соат 22:00 дан 11 апрель куни соат 16:00 га қадар вақтинча ишламайди.

Telegram’даги «Банк ва мижоз» каналининг ёзишича, техник ишлар вақтида — 9-11 апрель кунлари Марказий банкнинг ҳисоб-китоблар клиринг (МУНИС) тизими орқали «0210-МВД оплата штрафов» хизматлар етказиб берувчисига маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун тўланиши лозим бўлган жарима тўловлари қабул қилинмайди.

Эслатиб ўтамиз, Ички ишлар вазирлиги «Dyhxx.ejarima.uz» тизимини 2019 йилнинг июлида ишга туширган бўлиб, у Йўл ҳаракати қоидалари бузилгани акс этган видеоёзувларни қабул қилиш учун мўлжалланган.