ЖССТ: сўнгги бир ҳафтада коронавирусдан ўлим ҳолати 11 фоизга ошди

ЖССТ: сўнгги бир ҳафтада коронавирусдан ўлим ҳолати 11 фоизга ошди

07.04.2021 0 Автор Moderator

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ҳафталик ҳисоботида таъкидланишича, сўнгги бир ҳафта ичида дунёда коронавирус инфекциясидан ўлим ҳолати 11 фоизга ошган. 

Бундан ташқари, ЖССТ ҳисоботига кўра, дунёда кетма-кет олтинчи ҳафтада коронавирус инфекциясининг янги ҳолатлари қайд этилган. Сўнгги бир ҳафта ичида 4 миллиондан ортиқ янги ҳолатлар рўйхатга олинган.

«Ўлимлар сони ўтган ҳафтага нисбатан 11 фоизга ошди, 71 мингдан ортиқ янги ўлим қайд этилди», — дея қайд этади ташкилот.

ЖССТ маълумотларига кўра, касалликнинг энг катта ўсиш ҳолатлари Жануби-Шарқий Осиёда, айниқса Ҳиндистонда, шунингдек Тинч океанининг ғарбий минтақасида кузатилган.

Шу билан бирга, Африкадан ташқари барча минтақалар ўлим сонининг кўпайганлиги ҳақида хабар беришган. Жануби-Шарқий Осиёда ўлим ҳолати кескин даражада ўсган, бу ерда ўсиш 46 фоизни ташкил этади.