АҚШда ярим аср гаражда сақланган ноёб Ferrari 2,5 млн долларга сотилмоқда

АҚШда ярим аср гаражда сақланган ноёб Ferrari 2,5 млн долларга сотилмоқда

07.04.2021 0 Автор Moderator

Gooding&Company онлайн-аукциони орқали 1955 йилда ишлаб чиқарилган ноёб Ferrari 250 Europa GT сотувга қўйилади. Ҳозирга қадар 33,5 минг километр ёзган спорткар 2,5 миллион долларга баҳоланмоқда, деб хабар беради Motor.

Berlinetta 250 Europa GT модели Gran Turismo ёрлиғини олган биринчи Ferrari ҳисобланади. Икки эшикли спорткар дизайни Жованни Battista Farina томонидан яратилган. Италия фирмаси бу каби машинадан жами 40 дан ортиқ нусха йиққан бўлиб, уларга 220 от кучига эга уч литрли Colombo V12 моторлари ўрнатилган. Агрегат тўрт поғонали механик узатмалар қутиси ёрдамида бошқарилади. Спорт купеси соатига 100 километр тезликка етти сонияда эришади, максимал тезлиги — 230 километр/соат.

Фото: Gooding&Company

Сотувга қўйилган спорткар қора дағал кузов ва сарғиш чарм салонли ноёб комбинацияга эга бўлган. Бундан ташқари, Ferrari буюртмачисининг хоҳишига кўра, индивидуал қурилмалар панели билан жиҳозланган. 1960 йиллар ўртасида Ferrari эгаси спорткарни гаражга жойлаштирган ва шундан буён машинадан фойдаланмаган. Узоқ вақт ҳаракатсиз турган автомобиль кузовининг айрим жойлари занглаган, салони қайта таъмирга муҳтож.

Фото: Gooding&Company

Мазкур Ferrari 250 Europa GT ҳеч қачон реставрация қилинмаган ва ўз тарихида биринчи марта сотувга қўйилмоқда — савдолар 2021 йилнинг майида бўлиб ўтади.

Аввалроқ АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампга тегишли бўлган Ferrari F430 аукционга қўйилгани тўғрисида хабар берилганди.

Фото: Gooding&Company

Фото: Gooding&Company

Фото: Gooding&Company