2021 йилда ипотека кредитлари учун ресурс маблағлари 10, 5 триллион сўмни ташкил этади

2021 йилда ипотека кредитлари учун ресурс маблағлари 10, 5 триллион сўмни ташкил этади

31.03.2021 0 Автор Moderator

30 март куни Yuksalish умуммиллий ҳаракати мажлислар залида Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси томонидан Уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантиришга доир устувор вазифаларнинг амалга оширилишида Халқпарвар комиссияси роли мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Бу ҳақда Tez News мухбири хабар беради.

Хабар берилишича, 2021 йилда кўзда тутилган дастурга кўра, 54 мингта уй-жой қурилиш режалаштирилган. Бу олдинги йилга қараганда 2 баробар кўп. Шу жумладан, давлат дастурига асосан қуриладиган уй-жой 45 мингтани ташкил қилади.

Шу билан бирга, Молия вазирлигининг департамент директори Фаррух Ботиров банк тизимидаги муаммолардан бирини таъкидлаб ўтди.

“Бизнинг банк тизимида асосий муаммо бу – узоқ муддатли маблағларнинг йўқлиги. Банкларимиз асосан давлат банклари, давлат маблағлари ҳисобига кун кечиради. Узоқ муддатли маблағни таъминлаш орқали банклар томонидан ипотегик кредитларнинг оммабоплиги таъмиланади. Масалан, фуқаро томонидан мустақил уй-жой таъминлангандан кейин, белгиланган ставкаларда, яъни 18 фоизгача ипотегик кредит бериш имконияти яратилмоқда”, – деди Фаррух Ботиров.

Таъкидланишича, давлат бюджети маблағлари ҳисобидан барча вилоятлар ва Тошкент шаҳридан мингта квартиралар олиниб, кам таъминланган оилаларга ижтимоий ижарага берилиши кўзда тутилган.

Қайд этилишича, Молия маблағлари ҳисобидан ипотека кредитлари имтиёзли даврсиз 15 йил муддатга ажратилган. Ипотека кредити бўйича дастлабки бадал сотиб олинадиган квартира қийматининг шаҳарларда – 20 фоиздан, қишлоқ жойларда – 10 фоиздан кам бўлмаган миқдорда белгиланган. Дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун уй-жой ҳисобланган қийматининг 10 фоизи миқдорида субсидиялар фақат шаҳарларда ажратилган.

” Уй-жой ипотегик кредитининг энг юқори миқдори белгиланди. Яъни 339 миллион миқдордан ошиқ маблағ ишлатиб бўлмайди. Нима учун бундай деган саволга жавоб берадиган бўлсам, бу уй-жой ипотегик кредити ўрта халқ аҳолига оммабоп уйлари учун хисоб-китоблар асосида шунча кредит берилиши белгиланди. Яъни 50-60 кв уйлар 5 миллиондан бўлса, демак 339 миллиондан ошган уй қиммат ҳисобланади”, – деди Ф.Ботиров.

Таъкидланишича, 2021 йилда ипотека кредитлари учун ресурс маблағлари 10.5 триллион сўмни ташкил этади.Шу билан бирга, 40-50 фоиз қурилиш материаллари ишлаб чикараётган заводлар сифатсиз эканлиги танқид қилинди.