Фарғонада 18 ёшли йигит ҳомиладор хотини ва қайнатасини чопқи билан чопиб ташлади

Фарғонада 18 ёшли йигит ҳомиладор хотини ва қайнатасини чопқи билан чопиб ташлади

13.03.2021 0 Автор Moderator

Фарғона вилояти Бувайда туманида 2 март, сешанба куни 18 ёшли йигит қайнатаси ва ҳомиладор хотинини чопқи билан чопиб ташлади. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар берди.

Хабарга кўра, воқеа 2021 йилнинг 2 мартдан 3 мартга ўтар кечаси Бувайда тумани Оқтепа маҳалласида содир бўлган. 2002 йилда туманнинг Янгиқишлоқ маҳалласида туғилган фуқаро К.И. қўшни қишлоқдаги Оқтепа маҳалласида истиқомат қилувчи қайнатаси А.И. ҳамда ҳомиладор аёли С.И.ни ўзаро оилавий келишмовчилик сабаб чопқи (дасткалла) билан чопиб ташлаган. Оқибатда А.И. оғир тан жароҳати олиб, кўрсатилган биринчи тез тиббий ёрдамга қарамасдан вафот этган. Қизи С.И. эса шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Фото: «Kun.uz»

Қайд этилишича, Оқтепа қишлоғида содир бўлган ушбу жиноят маҳалла гузарида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари иштирокида муҳокама қилинди. Йиғилишда бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Баҳриддин Валиев, ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Собиров,  вилоят ва туман ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари иштирок этди.

Фото: «Kun.uz»

Аввалроқ Сирдарёда хотинининг баданига 8 маротаба пичоқ билан уриб, қасддан ўлдирган эр суд қилингани ва Қашқадарёда эркак қарз сабаб танишини пичоқлаб ўлдиргани хабар қилинган эди.